Иссиқкўлда Асман шаҳрининг қурилиши июнь ойи охирида бошланади

Иссиқкўлда қурилиши режалаштирилаётган Асман шаҳрининг тамал тоши 30 июнь куни қўйилади, деди Қирғизистон президенти Садир Жапаров. Унинг сўзларига кўра, қурилиш лойиҳаси 1,5 йилдан буён тайёрлаб келинмоқда. «30-июнь куни Худо хоҳласа, капсула ётқизамиз. 4 минг гектарли шаҳарда 500-700 минг киши яшайди. Қирғизистон шаҳар қурилиши учун бир тийин ҳам сарфламайди, бизда бундай пул йўқ. Қурилишни хорижлик инвесторлар амалга оширади”, — деди Жапаров. … Иссиқкўлда Асман шаҳрининг қурилиши июнь ойи охирида бошланадиni o’qishda davom eting.